Клавиатура қулфи
Клавиатура ҳимоясини ёқиш
Меню
-ни танланг ва 3,5 сония давомида клавиатура ҳимоясини ёқиш учун *-ни
босинг.
Клавиатура ҳимоясини ўчириш
Ҳим.ўч.
-ни танланг ва 1,5 сония давомида *-ни босинг. Агар ҳимоя тугмалари
ёқилган бўлса, талаб қилинган вақтда ҳимоя кодини киритинг.
Автоматик клавиатура ҳимоясини ёқишни созлаш
Меню
>
Созламалар
>
Телефон
>
Тугмачаларни автоҳимоялаш
>
Ёқиш
-ни
танланг ва клавиатура ҳимоясини ёқилиши керак бўлган вақт давомийлигини
созлнг.
8
Ишга киришиш
Клавиатура ҳимояси ёқилган пайтда қўнғироққа жавоб бериш
Қўнғироқ клавишини босинг. Агар сиз қўнғироқни тугатсангиз ёки рад этсангиз,
клавиатура қулфи автоматик равишда қулфлананди.
Қурилма ёки тугмалар панели қулфланган пайтда ҳам қурилма ичига
дастурлаштирилган расмий фавқулодда вазият рақамларига қўнғироқ қилиш
мумкин.
SIM - картасиз вазифалар
Телефоннинг баъзи бир функциялари SIM картасиз ҳам ишлайди, масалан
Органайзер ва ўйинлар функциялари. Айрим вазифалар менюларда хира
кўрсатилади ва улардан фойдаланиб бўлмайди.
Фонда ҳаракатланишни ишлатиш
Қўлланмаларни биргаликда ишлатиб қўйиш батареяга бўлган эҳтиёжни ошириб,
батареянинг ишлаш муддатини қисқартиради.
Умумий маълумот
Қурилмангиз ҳақида
Ушбу фойдаланувчи қўлланмасида тасвирланган симсиз қурилма EGSM 900 ва
1800 МГц тармоқлари -да фойдаланиш учун тасдиқланган. Тармоқлар ҳақида
қўшимча маълумот олиш учун сизга хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожат
қилинг.
Қурилмангиз ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган закладкалар ҳамда учинчи
томон учун интернетга сайтларига йўналишларга эга бўлиши мумкин шунингдек,
сизга ҳам учинчи томон сайтларига кириш рухсати берилиши мумкин. Булар
тегишли интернет сайтлар Nokia-га тегишли эмас ва Nokia бу сайтларни қўллаб-
қувватламайди ва улар учун масъулият олиб бормайди. Агар шундай сайтларга
кирсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг ва мазмунига эҳтиёт бўлинг.
Огоҳлантириш:
Ушбу қурилманинг уйғотувчи соатидан ташқари барча хусусиятларидан
фойдаланиш учун қурилма ёқилган бўлиши лозим. Симсиз қурилмадан
фойдаланиш шовқин ёки хавфга олиб келиши мумкин бўлса, қурилмани ёқманг.
Ушбу қурилмадан фойдаланганда барча қонунларга риоя қилинг ва маҳаллий
одатларни ҳамда бошқаларнинг шахсий ҳаёти, қонуний ва муаллифлик
ҳуқуқларини ҳурмат қилинг. Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш қоидалари
баъзи тасвир, мусиқа ва бошқа контентдан нусха кўчириш, ўзгартириш, ўтказиш
ёки юборишларга йўл қўймаслиги мумкин.
Қурилмангизда сақланувчи барча муҳим маълумотларнинг захира нусхаларини
яратинг ёки ёзиб қўйинг.