SIM картани ва батареяни ўрнатинг
Хавфсиз олиб ташлаш. Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг
ва зарядловчини ажратиб олинг.
SIM картага чизиш ва уни букиш картанинг бузилишига ҳамда ундаги
алоқаларнинг йўқолишига олиб келади. Шунинг учун фойдаланиш, ўрнатиш ва
чиқариб қўйиш пайтларида эҳтиёт бўлинг.
1 Орқа қопқоқни босиб, телефон тубига суринг ва уни ечиб олинг (1).
2 Батареяни чиқаринг (2).
3 SIM карта ушлагични очинг (3), SIM картани контактли юзаси пастга қараган
ҳолда жойлаштиринг (4) ва ушлагични ёпинг (5).
4 Батареяни жойлаштиринг (6) ва орқа қопқоқни жойига солинг (7).